«мактаб ўқувчиси» тегли мақолалар


Тошкентда ўқувчиси ток уришидан вафот этган мактабнинг директори ва унинг ўринбосарига ҳукм ўқилди
17 апрель 2024, 11:39

Тошкентда ўқувчиси ток уришидан вафот этган мактабнинг директори ва унинг ўринбосарига ҳукм ўқилди

Ўтган йили Тошкент шаҳридаги 99-мактабда ўқувчининг электр токи уриши оқибатида вафот этгани ортидан мактаб маъмуриятига суд ҳукми чиқарилди. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 4 йилга қамалди, директорга эса 4 йилга озодликни чеклаш жазоси берилди.

Тошкентдаги мактаб ўқувчисининг ўлимига электр токи уриши сабаб бўлган бўлиши мумкин — Бош прокуратура
28 ноябр 2023, 13:37

Тошкентдаги мактаб ўқувчисининг ўлимига электр токи уриши сабаб бўлган бўлиши мумкин — Бош прокуратура

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Тошкент шаҳридаги 99-мактабда ўқиган 8-синф ўқувчисининг ўлимига электр токи уриши сабаб бўлган. Аввалроқ Мактаб бошқармаси ўқувчи электр токидан жароҳат олмаганини маълум қилганди, бир муддат ўтиб, хабарнинг бу қисми ўчириб ташланди.

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди
26 сентябрь 2023, 09:39

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Қўштепа туманида мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани пневматик қурол билан отиб қўйди. 5 соат давом этган жарроҳлик амалиётидан сўнг боланинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда.

Тошкентда 19 ёшли ўқувчи танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди
24 май 2023, 16:51

Тошкентда 19 ёшли ўқувчи танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Олмазор туманида 19 ёшли мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб ўлдирди. Воқеага уларнинг телефон талашиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентдаги мактабларнинг бирида 8-синф ўқувчиси вафот этди
11 апрель 2023, 15:38

Тошкентдаги мактабларнинг бирида 8-синф ўқувчиси вафот этди

Миробод туманидаги 110-мактабнинг 8-синф ўқувчиси вафот этди. Унинг ўлимига ошқозон ости безига кенг кўламли қон қуйилиши, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Тошкентда ўқувчининг қўлидан ушлаб, шубҳали ҳаракат қилган эркак қамалди
22 феврал 2023, 09:42

Тошкентда ўқувчининг қўлидан ушлаб, шубҳали ҳаракат қилган эркак қамалди

Яшнобод туманидаги 151-мактаб яқинида маст ҳолда ўқувчининг қўлидан ушлаб, шубҳали ҳаракат қилган эркак 10 суткага қамалди. «Шошилиб югуриб кетаётганида тўхта, йиқилиб тушасан, деган маънода тўхтатгандим», — дейди у.

Пойтахт ИИББ номаълум шахс мактаб ўқувчисининг қўлидан ушлаб олган видеога изоҳ берди
20 феврал 2023, 16:21

Пойтахт ИИББ номаълум шахс мактаб ўқувчисининг қўлидан ушлаб олган видеога изоҳ берди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги мактаб яқинида 12 ёшли ўқувчининг қўлидан ушлаб олган эркакнинг шахси аниқланди. Туман ички ишлар ходимлари ҳолатни ўрганмоқда.

Тошкентда ўқувчи мактаб девори босиб қолиши оқибатида вафот этди
3 август 2022, 10:24

Тошкентда ўқувчи мактаб девори босиб қолиши оқибатида вафот этди

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 234-сонли мактабда ўқувчини девор босиб қолгани, мактаб маъмурияти эса ўқувчининг ўлимини яширишга урингани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, ҳозирда қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ўз жонига қасд қилишга уринган 5 ўқувчи қутқариб қолинди
19 май 2022, 16:25

Андижонда ўз жонига қасд қилишга уринган 5 ўқувчи қутқариб қолинди

Андижон вилоятида 2022 йилнинг дастлабки уч ойида 10 нафар мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилган. Улардан 5 нафарининг ҳаёти қутқариб қолинган.

Қашқадарёда 10-синф ўқувчиси ўз жонига суиқасд қилди
17 март 2022, 11:02

Қашқадарёда 10-синф ўқувчиси ўз жонига суиқасд қилди

Нишон туманида 17 ёшли мактаб ўқувчиси фермер хўжалиги даласидаги дарахтга ўзини осиб қўйди. Қизнинг руҳиятида ўзгаришлар бўлганлиги айтилмоқда. Туман прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

8 синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг шерикларига ҳукм ўқилди
12 ноябр 2021, 17:18

8 синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг шерикларига ҳукм ўқилди

Тошкентда 15 ёшли мактаб ўқувчиси билан жинсий яқинлик қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг икки нафар шериги ушбу жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Суд ўқитувчини 4 йилга, унинг шерикларини эса 2 йилга озодликдан маҳрум этди.

Юк поезди уриб юборган 11-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди
20 март 2021, 14:49

Юк поезди уриб юборган 11-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Пайшанба куни мактабдан уйига қайтаётган ўқувчини юк поезди уриб юборди. У синфдошларини кутиб турганида сумкаси юк поездига тегиб, уни судраб кетган. Ўқувчи бош қисмидан жароҳат олган. У шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг